АсосийДунё

Дунё бозорида нефть нархи яна ўйнайдими?

Эрон парламенти Ормуз бўғозини ёпишга розилик берди.

'Дунё бозорида нефть нархи яна ўйнайдими?'ning rasmi

Эрон парламенти стратегик аҳамиятга эга Ормуз бўғозини ёпиш масаласини маъқуллади. Бу ҳақда 22 июнь куни мамлакатнинг расмий телеканали “Press TV” хабар берди.

Қайд этилишича, бўғозни ёпиш бўйича якуний қарорни Эроннинг Олий миллий хавфсизлик кенгаши қабул қилиши керак. Яъни ҳозирча сўнгги нуқта қўйилмаган.

Маълумот учун, Ормуз бўғози – Эрон ва Уммон ўртасида жойлашган муҳим денгиз йўлаги бўлиб, у орқали дунё бўйича ташиладиган нефть ва газнинг қарийб 20 фоизи ўтади. Бўғознинг ёпилиши нафақат Яқин Шарқ, балки бутун дунё энергетика хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкин.

“Reuters” таҳлилчиси Рон Буссо бу вазиятга изоҳ берар экан, Теҳроннинг бундай ҳаракати АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари томонидан дарҳол жавобга учрашини айтади. Унга кўра, агар Эрон бўғозни тўсишга уринса, глобал нефть оқимида қисқа муддатли узилишлар кузатилади, бироқ бу узоқ давом этмайди.

Аммо савол очиқ: бу ташаббус нимадан далолат? Эрон бу орқали босимни оширмоқчими? Ёки бу – АҚШ ва Исроилга нисбатан огоҳлантирувми?

Айни пайтда нефть бозорида кескинлик кучаймоқда. Экспертлар фикрича, вазият янада кескинлашса, нефть нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

Бўғоз ҳали ёпилгани йўқ. Аммо таҳдид етиб келган. Эрон парламентининг қарори – бу фақат сиёсий ишора эмас, балки глобал иқтисодиёт учун сигнал сифатида баҳоланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди

    Қуролланган шахслар ҳужум қилиши оқибатида 25 ёшли куёв ва 13 ёшли ўсмир жиддий жароҳат олган.

    'Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:34

    Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”

    АҚШ президенти Теҳронда режим ўзгаришини истаяпти.

    'Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:35

    Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради

    Эрон ўз ядровий инфратузилмасини тўхтатмаслигини айтди.

    'Нидерландияда НАТОга қарши юриш бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:37

    Нидерландияда НАТОга қарши юриш бошланди

    НАТО саммити арафасида минглаб одам Гаагa кўчаларига намойишга чиқди.

    'Россия армияси Украина полигонига зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:35

    Россия армияси Украина полигонига зарба берди

    Ҳужум оқибатида камида 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

    'АҚШ: “Биз Эрон билан уришмаяпмиз. Биз уларнинг ядровий дастурига қарши уришяпмиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:29

    АҚШ: “Биз Эрон билан уришмаяпмиз. Биз уларнинг ядровий дастурига қарши уришяпмиз”

    Бу баёнот АҚШнинг Эрон ҳудудидаги ядровий объектларга берган зарбасидан сўнг янгради.