АсосийДунё

Тунис собиқ президенти сиртдан 22 йилга озодликдан маҳрум қилинди

У президент Кайс Саидни танқид қилганликда айбланган.

'Тунис собиқ президенти сиртдан 22 йилга озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

Тунис суди собиқ президент Монсеф Марзукийни сиртдан 22 йилга озодликдан маҳрум қилди. У президент Кайс Саиднинг ашаддий танқидчиси сифатида давлат хавфсизлигига таҳдид солганликда айбланди. Бу ҳолат мухолифат орасида танқидчиларга нисбатан босим кучайганидан хавотирларни янада кучайтирди, дея ёзмоқда "Замон.уз". 

2011–2014 йилларда президент бўлган Марзуки Саидни парламентни тарқатгани ва барча ҳокимиятни ўз қўлига олгани сабабли авторитар тузум ўрнатганликда айблаб келади. Саид эса буларни мамлакат барқарорлиги учун зарур чоралар деб ҳисоблайди.

Бу Марзуки учун чиқарилган учинчи ҳукм бўлиб, ўтган йили ҳам у саккиз йил ва бошқа ишлар бўйича тўрт йил қамоқ жазосига маҳкум этилган эди.

Шу куни эрталаб мамлакатнинг етакчи мухолифат партияси – Эннаҳданинг юқори мартабали вакили Саҳби Атиг ҳам пора олишда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Апрель ойида эса яна бир гуруҳ мухолифат етакчилари, тадбиркорлар ва адвокатлар 66 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бугунги кунда Тунисдаги кўплаб сиёсий лидерлар, жумладан, Озод Конституциявий партияси раҳбари Абир Муссий ва Эннаҳда етакчиси Рошид Ганнучи ҳам қамоқда қолмоқда.

Маълумот учун, Тунис Африканинг шимолида жойлашган давлат бўлиб, пойтахти — Тунис шаҳри. Расман араб тили давлат тили ҳисобланади. Бошқарув шакли — президентлик республикаси. Пул бирлиги — Тунис динори.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юборади'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:43

    Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юборади

    НАТО давлатлари разведка миссияси доирасида Арктикада хавфсизликни ўрганишни режалаштирмоқда.

    'АҚШ Ғазо бўйича режани иккинчи босқичга ўтказди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:39

    АҚШ Ғазо бўйича режани иккинчи босқичга ўтказди

    Вашингтон Ғазодаги урушни тугатишга қаратилган стратегик режанинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди, бироқ биринчи босқичдаги асосий бандлар ҳануз бажарилмаган.

    'Трамп Венесуэланинг янги раҳбари билан илк бор мулоқот қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:58

    Трамп Венесуэланинг янги раҳбари билан илк бор мулоқот қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэланинг муваққат етакчиси Делси Родригес билан телефон орқали гаплашиб, икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

    'БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:49

    БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади

    Йиғилиш АҚШ ташаббуси билан 15 январь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

    'Эрон АҚШ ҳужуми эҳтимолига жавобан қўшни давлатларни огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:25

    Эрон АҚШ ҳужуми эҳтимолига жавобан қўшни давлатларни огоҳлантирди

    Эрон расмийлари АҚШ томонидан ҳарбий ҳужум амалга оширилса, минтақадаги Америка ҳарбий базалари нишонга олиниши мумкинлигини билдирди.

    'Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё 14.01.2026 15:09

    Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди

    Пекин мазкур қарорни миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳламоқда.