АсосийЖамият

Эрондаги чекловлар сабаб Дубай ва Шарм эл-Шайхга рейслар жадвали ўзгарди

Янгиланган жадвал билан танишинг.

'Эрондаги чекловлар сабаб Дубай ва Шарм эл-Шайхга рейслар жадвали ўзгарди'ning rasmi

“Uzbekistan Airways” Тошкентдан Дубай ва Шарм аш-Шайх йўналишларида қатновчи рейслар бўйича муҳим ахборот билан чиқди. 

Қайд этилишича, Эрон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, Узбекистан Аирwайс 2025 йил 15 июндан 30 июнгача Тошкент – Дубай ва Тошкент – Шарм-эл-Шайх йўналишларидаги рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритди.

ҲЙ333/334 рейслари:

Тошкентдан учиш — 07:35, Дубайга етиб келиш — 11:00

Дубайдан учиш — 12:30, Тошкентга етиб келиш — 17:30

ҲЙ341/342 рейслари (сешанба кунлари):

Тошкентдан учиш — 08:50, Шарм-эл-Шайхга етиб келиш — 13:20

Шарм-эл-Шайхдан учиш — 14:50, Тошкентга етиб келиш — 22:30

ҲЙ341/342 рейслари (чоршанба ва якшанба кунлари):

Тошкентдан учиш — 08:35, Шарм-эл-Шайхга етиб келиш — 13:05

Шарм-эл-Шайхдан учиш — 14:35, Тошкентга етиб келиш — 22:15

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз. Янгиликларимизни диққат билан кузатиб боринг, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар