Apple компанияси 2026 йил 1 сентябрдан бош директор лавозимига Жон Тернусни тайинлашини эълон қилди. Ҳозирги раҳбар Тим Кук эса директорлар кенгаши раиси бўлиб қолади.
Компания маълумотига кўра, John Ternus 2001 йилдан буён Apple Inc.’да фаолият юритиб келади ва ҳозирда аппарат таъминоти бўйича вице-президент ҳисобланади. У сўнгги йилларда Mac компьютерлари савдосини оширишда муҳим роль ўйнагани таъкидланмоқда.
2011 йилдан буён компанияга раҳбарлик қилиб келган Tim Cook эса янги лавозимида стратегик масалалар ва давлат билан алоқаларни давом эттиради.
Унинг бошқаруви даврида Apple Watch, AirPods ва Vision Pro каби маҳсулотлар, шунингдек iCloud ва Apple Music хизматлари йўлга қўйилган.






