“atv” телеканалида маълум қилинишича, Истанбул шаҳрида 36 ёшли ўзбекистонлик аёл 56 ёшли Ражаб Ўндер билан танишиб, вақт ўтиши билан ундан турли баҳоналар билан пул олиб келган. Эркакнинг айтишича, аёл фарзандлари ва уй масалаларини важ қилиб, ундан бир неча бор маблағ олган.
Ўндернинг таъкидлашича, у муносабат давомида умумий ҳисобда қарийб 900 минг турк лираси (тахминан 20 минг доллар) сарфлаган. Аёл эса уни никоҳ ваъдалар билан ишонтириб келгани айтилмоқда.
Эркак сўзларига кўра, уларнинг муносабати 2026 йил февраль ойида тугаган. Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан расмий идоралар томонидан изоҳ берилмаган.






