АсосийЖамият

Алдов йўли билан Европага ва Исроилга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Алдов йўли билан Европага ва Исроилга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди'ning rasmi

Ноҡонуний миграцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Навоий ва Қашқадарё вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Маълум бўлишича, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари Хатирчи туманида яшовчи 2006 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, уни Болгарияга ишга юбориш учун барча ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилган. У мазкур хизмат эвазига 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунга ўхшаш ҳолат Китоб туманида ҳам фош этилди. Тошкент вилоятида яшовчи 1997 йилда туғилган шахс икки нафар фуқарони Исроилга ишга юбориш ва ишчи визасини “танишлари орқали” тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 20 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у Қашқадарёга келиб, келишилган пулнинг 5 минг долларини олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутасаддилар фуқароларни хорижга ишга жўнатиш бўйича ижтимоий тармоқлардаги шубҳали таклифларга нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирди. Шунингдек, фақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ёки тегишли лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари хизматларидан фойдаланиш тавсия этилди.

Фуқаролардан шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда ДХХнинг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралди. Шахснинг сир сақланиши кафолатланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Apple’да раҳбарият алмашади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:38

    Apple’да раҳбарият алмашади

    Ҳозирги раҳбар Тим Кук эса директорлар кенгаши раиси бўлиб қолади.

    'Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”'ning rasmi

    Жамият 20.04.2026 14:40

    Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”

    Беларус етакчиси Ғарб танқидларига муносабат билдириб, АҚШ билан “катта битим”га тайёрлигини айтди.

    'Истанбулда ўзбекистонлик аёл севгилисини 20 минг долларга “туширдими”?'ning rasmi

    Жамият 20.04.2026 12:46

    Истанбулда ўзбекистонлик аёл севгилисини 20 минг долларга “туширдими”?

    Туркиялик эркак муносабат давомида а ўзбекистонлик аёлга катта миқдорда пул берганини маълум қилди.

    'Тошкентда хонадон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 20.04.2026 12:00

    Тошкентда хонадон ёниб кетди

    Олмазор туманида содир бўлган ёнғинда жабрланганлар қайд этилмаган.

    'Солиқ тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди'ning rasmi

    Жамият 20.04.2026 10:47

    Солиқ тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

    Янги ўзгартишларга кўра, айрим ҳолатларда 7 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

    'Японияда цунами хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 20.04.2026 09:46

    Японияда цунами хавфи эълон қилинди

    Кучли зилзиладан сўнг соҳил ҳудудларида фавқулодда огоҳлантириш берилди.