АсосийЖамият

Хорижга чиқмоқчи бўлган ННТ Адлияни огоҳлантириши шартми?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган шу мазмундаги хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги расмий баёнот берди.

'Хорижга чиқмоқчи бўлган ННТ Адлияни огоҳлантириши шартми?'ning rasmi

Таъкидланишича, бу қоида янгидан жорий қилинган эмас. Аксинча, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида анча олдиндан мавжуд бўлиб, унга кўра ННТлар фаолияти билан боғлиқ хорижий сафарлар ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши шарт.

2025 йил 26 майда қабул қилинган вазир буйруғига кўра, бу жараённи электрон тарзда амалга ошириш механизми аниқлаштирилди. Энди ННТлар e-ngo.uz платформаси орқали фақатгина электрон хабарнома юбориши кифоя.

Бу жараён:

▪️ Янги мажбурият юкламайди;

▪️ Хорижий сафарларга рухсат олиш шарт эмас;

▪️ Адлия органлари хабарномаларни фақат маълумот ва статистика учун қабул қилади;

▪️ ННТ фаолиятига ҳеч қандай чеклов ёки рухсат олиш талабини жорий этмайди.

Адлия вазирлиги ОАВ ва фойдаланувчилардан бундай масалаларни нотўғри талқин қилмасликни сўраган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:49

    АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда

    АҚШ Геология хизмати Ўзбекистондаги дарёларнинг сув режимини ўрганиш учун пудратчиларни жалб қилмоқчи.

    'Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари топширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:13

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари топширилади

    Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

    'Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:39

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга олиб келинди

    Улар Тян-Шан тоғлари этагида жойлашган дам олиш масканига йўл олишган.

    'Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди

    2004 йилдан Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати сифатида ишлаб келаётган эди.

    'Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:52

    'Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:30

    Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.