АсосийСиёсат

Президент Андижон вилоятига ташриф буюради

Давлат раҳбари ташрифи давомида саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказишни режа қилган.

'Президент Андижон вилоятига ташриф буюради'ning rasmi

Бугун, 15 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати  маълум қилди.

Қайд этилишича, ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

    Бошқа янгиликлар