АсосийЖамият

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

Кечалари 4-9 даража илиқ бўлади.

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, 14-16 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 17-22 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 25 даража илиққача бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

 Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат кечалари 7-9 даража илиқ, кундуз кунлари 19-22 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар