АсосийЖамият

Қашқадарёликлар Россияга ишга таклиф қилинмоқда

Ойлик маош 26 млнгача бўлиши айтилди.

'Қашқадарёликлар Россияга ишга таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Миграция агентлиги қашқадарёликлар Россияга ҳеч қандай тўловларсиз ишга юборилишини маълум қилди. 

Қайд этилишича, Россиянинг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида жойлашган Аlabuga Development қурилиш ташкилоти қашқадарёликларни ишга таклиф этмоқда. Йўналишлар: 

- бетон қуювчи; 

- ғишт терувчи;

- бўёқчи;

- арматура тўқувчи;

- штукатур;

- малака талаб этилмайдиган ишчи.

Маълум қилинишича, ойлик 130 минг рублдан 180 минг рублгача (тахминан 26 миллион сўм). Номзодларга қўйиладиган талаблар: 

- ёш чегараси: 18-50 ёшдаги эркаклар;

- рус тилини мулоқот даражасида билиш;

- Ўзбекистондан чиқишга тақиқи бўлмаслиги;

- Россия Федерациясига кириш тақиқи (депорт) йўқлиги

Имтиёзлар: 

- авиачипта; 

- аэропортдан иш жойигача трансфер; 

- ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (патент); 

- тажриба талаб қилинмайди; 

- тиббий суғурта; 

- иш вақти: 08-00 дан 19-00 гача (11 соат);

- 3 маҳал овқат;

- ётоқ жой.

Танлов 21 февраль куни Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70а-уй (Мўлжал: “Ойдин” бозор рўпараси) ҳамда шаҳар, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида соат 11:00, 14:00, 16:00 ларда бўлиб ўтади.

Суҳбатга фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти билан келиш сўралади, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар