АсосийСиёсат

Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди

Икки давлат дипломатик муносабатларни 1997 йилда ўрнатган.

'Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди'ning rasmi

2023 йилдан буён Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган Равшан Усманов мамлакатнинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

У Исландия президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистон ва Исландия ўртасида дипломатик муносабатлар 1997 йил 25 сентябрда ўрнатилган. Мамлакат президенти икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор Ўзбекистон элчисининг ушбу мамлакатга тайинланишини олқишлади.

Томонлар икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди. Халла Томасдоттир энергетика, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, балиқчилик, туризм ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш каби соҳалардаги ҳамкорлик икки томонлама манфаатли бўлишини таъкидлади.

Равшан Усманов (1978 йилда туғилган) 2023 йил охирида Лондондаги элчи этиб тайинланган эди. У Бирмингем университети (Буюк Британия), Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Тошкент давлат юридик институти (ҳозирги университет) битирувчиси ҳисобланади. Усманов Франция, шу билан бирга ўриндошлик асосида Италия ва Португалияда ҳам элчи бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент эртага Москва шаҳрига боради'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 18:04

    Президент эртага Москва шаҳрига боради

    Давлатимиз раҳбари 8-9 май кунлари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    'Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 17:50

    Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади

    Унинг раҳбарлигидаги Ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

    'Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 08:46

    Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади

    Гуйчжоу провинциясида кучли шамол дарёда сузиб юрган тўртта сайёҳлик кемасини ағдариб юбориши оқибатида 10 киши ҳалок бўлганди.

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 03.05.2025 15:12

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ва Россия етакчилари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

    'Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 18:18

    Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди

    Кластерда йилига 10 минг 800 тонна атрофида ип-калава ва 3 миллион дона тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилди.

    'Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 15:39

    Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди

    Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги “Damas” заводи бўйича катта янгилик айтилди.