АсосийДунё

Бухорода 1,8 триллион сўмлик яширин айланма аниқланди

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда яширин иқтисодиётга қарши кураш бўйича натижалар танқидий кўриб чиқилиб, айрим ҳудудларда жиноят ва солиқдан қочиш ҳолатлари сақланиб қолаётгани қайд этилди.

'Бухорода 1,8 триллион сўмлик яширин айланма аниқланди'ning rasmi

Бухоро вилоятида уй-жой соҳасида 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилгани ва катта миқдордаги солиқ тушумлари йўқотилгани аниқланди.

Йиғилишда маълум қилинишича, кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши бир қатор вилоятларда юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бухоро вилоятида эса фаолияти тўхтатилган деб кўрсатилган корхоналар томонидан энергия ва газ истеъмоли давом этгани, шунингдек, минглаб транспорт воситалари орқали юк ташиш норасмий амалга оширилгани қайд этилди.

Энг йирик ҳолат сифатида уй-жой бозорида нархларни сунъий пасайтириш орқали 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилгани маълум қилинди.

Йиғилиш якунида масъул идораларга яширин иқтисодиётга қарши курашни туманлар кесимида тизимли ташкил этиш бўйича аниқ методология асосида ишлаш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йоркдаги тарихий черковда кучли ёнғин чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:29

    Нью-Йоркдаги тарихий черковда кучли ёнғин чиқди

    Нью-Йоркнинг Куинс ҳудудида жойлашган эски ва бўш турган черковда кучли ёнғин содир бўлиб, бинога катта зарар етди, бир неча ўт ўчирувчи жароҳат олди.

    'АҚШга торнадо ёпирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:39

    АҚШга торнадо ёпирилди

    АҚШнинг Оклахома штатида содир бўлган кучли торнадо Энид шаҳрини жиддий вайрон қилди.

    'АҚШ авианосеци Эрон яқинига етиб келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:10

    АҚШ авианосеци Эрон яқинига етиб келди

    Минтақадаги ҳарбий кучлар мувозанати кескин кучайиши мумкин.

    'АҚШда Мадуро иши бўйича ҳарбий ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:35

    АҚШда Мадуро иши бўйича ҳарбий ҳибсга олинди

    У махфий маълумотлар асосида гаров тикиб, юз минглаб доллар ишлаганликда гумонланмоқда.

    'Ғазода уч нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.04.2026 09:03

    Ғазода уч нафар бола ҳалок бўлди

    Исроил Ғазода амалга оширган зарба оқибатида беш киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинди.

    'АҚШ-Эрон уриши Хитойга зарар етказмоқда'ning rasmi

    Дунё 23.04.2026 08:17

    АҚШ-Эрон уриши Хитойга зарар етказмоқда

    Хитой Трамп жорий этган божхона тарифларига бардош берган бўлса-да, Эрон атрофидаги уруш иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.