Бу ҳолат Хитойнинг йирик ишлаб чиқариш марказларидан бирида яққол сезилмоқда. Кўчаларда вақтинчалик иш излаб юрган фуқаролар заводлар таклиф қилаётган қисқа муддатли иш ўринлари олдида тўпланиб, оғир меҳнат ва паст даромаддан норозилик билдирмоқда.
Хитой саноатидаги ўзгаришлар — арзон ишлаб чиқаришдан автоматлаштириш ва юқори технологияларга ўтиш жараёни кўплаб оддий ишчилар учун қийинчилик туғдирмоқда.
Ўтган йили ҳам Хитой иқтисодиёти секинлашиш ва ишсизлик босими остида қолган бўлса-да, экспорт ҳисобига қарийб 5 фоизлик ўсишни сақлаб қолишга эришган. Шунга қарамай, аҳоли орасидаги норозилик камаймаган.
Энди эса Яқин Шарқдаги можаролар ҳам глобал иқтисодиётга таъсир қилиб, Хитойда завод буюртмалари ва иш ўринлари сонига қўшимча босим ўтказмоқда.
Гуандун вилоятининг Фошан шаҳрида ишчиларга асосан вақтинчалик ишлар — пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки электрон қурилма қисмларини йиғиш таклиф этилмоқда. Маош эса соатига 18–20 юан атрофида.






