АсосийДунё

АҚШда Мадуро иши бўйича ҳарбий ҳибсга олинди

У махфий маълумотлар асосида гаров тикиб, юз минглаб доллар ишлаганликда гумонланмоқда.

'АҚШда Мадуро иши бўйича ҳарбий ҳибсга олинди'ning rasmi

АҚШда Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олиниши билан боғлиқ операцияда иштирок этган ҳарбий Ганнон Кен Ван Дейк ҳибсга олинди. У махфий маълумотлардан фойдаланиб, гаров тикиш орқали 400 минг доллардан ортиқ маблағ ишлаганликда айбланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Ван Дейк "Polymarket" платформасида Мадуронинг лавозимидан четлатилиши ва қўлга олиниши билан боғлиқ башоратларга 33 минг доллардан ортиқ пул тиккан. Натижада у 409 минг доллардан зиёд даромад олган.

Федерал органлар уни махфий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш, фирибгарлик ва ҳукумат маълумотларини ўғирлашда айбламоқда. Шунингдек, у даромадни яшириш мақсадида аккаунт ва электрон манзилларини ўзгартиришга урингани қайд этилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп мазкур ҳолатга муносабат билдириб, “бутун дунё маълум маънода казинога айланиб қолди”, дея изоҳ берган.

Маълумотларга кўра, Мадуро АҚШ кучлари томонидан Каракасда қўлга олинган ва кейинчалик Нью-Йоркка олиб кетилган. Унга нисбатан наркотерроризм ва бошқа оғир жиноятлар бўйича айбловлар илгари сурилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ авианосеци Эрон яқинига етиб келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:10

    АҚШ авианосеци Эрон яқинига етиб келди

    Минтақадаги ҳарбий кучлар мувозанати кескин кучайиши мумкин.

    'Ғазода уч нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.04.2026 09:03

    Ғазода уч нафар бола ҳалок бўлди

    Исроил Ғазода амалга оширган зарба оқибатида беш киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинди.

    'АҚШ-Эрон уриши Хитойга зарар етказмоқда'ning rasmi

    Дунё 23.04.2026 08:17

    АҚШ-Эрон уриши Хитойга зарар етказмоқда

    Хитой Трамп жорий этган божхона тарифларига бардош берган бўлса-да, Эрон атрофидаги уруш иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    'АҚШ 38 йилдан сўнг илк бор палуба артиллериясидан фойдаланди'ning rasmi

    Дунё 23.04.2026 04:25

    АҚШ 38 йилдан сўнг илк бор палуба артиллериясидан фойдаланди

    Охирги бор бундай ҳолат 1988 йилда, Эрон–Ироқ уруши даврида амалга оширилган эди.

    'Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2026 14:39

    Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

    Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё 22.04.2026 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.