АсосийДунё

Курск губернатори Украина қўшинларини Пасха сулҳини бузишда айблади

Айни пайтда Украинанинг “Exilenova+” мониторинг канали ўз манбаларига таяниб, сулҳ “фронтнинг аксарият қисмларида ҳақиқатдан ҳам ишлаётгани”ни таъкидлаган.

'Курск губернатори Украина қўшинларини Пасха сулҳини бузишда айблади'ning rasmi

Курск вилояти губернатори Александр Хинштейн Украина Қуролли кучларини Пасха сулҳини бузишда айблади. Бу ҳақда у 11 апрель куни ўзининг Telegram каналида ёзди.

Унинг айтишича, Льгов шаҳрида Украина дрони ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳужум қилган ва оқибатда уч киши, жумладан бир ёшли бола жароҳатланган. Хинштейн дрон зарбаси 11 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 дан кейин, яъни фронтда Пасха сулҳи кучга кирган пайтда содир бўлганини даъво қилган. Бироқ у бу иддаога далил келтирмаган.

Шунингдек, Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков чегараолди Шебекино шаҳрида икки нафар тинч аҳоли Украина томонидан ўққа тутилгани оқибатида яраланганини маълум қилди. Бу ҳақда у ҳам ўз Telegram каналида хабар берган. Херсон вилоятининг Россия томонидан эгаллаб олинган Янги Каховка маъмурияти ҳам шаҳар Украина қўшинлари томонидан ўққа тутилганини ва бир нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланганини билдирган.

Украина нашрлари эса Россия қўшинлари ҳам Херсон вилоятининг ўнг соҳилига баровар ўт очиш реактив тизимларидан зарба бериб, сулҳни бузганини ёзмоқда. Шунингдек, Харков ва Запорожье вилоятларида сулҳ бошланганидан кейин дронлар ҳужуми хавфи туфайли ҳаво хавфсизлиги огоҳлантируви эълон қилинган.

Айни пайтда Украинанинг “Exilenova+” мониторинг канали ўз манбаларига таяниб, сулҳ “фронтнинг аксарият қисмларида ҳақиқатдан ҳам ишлаётгани”ни таъкидлаган. Канал муаллифларига кўра, разведка дронлари ҳар икки томонда ҳам учмоқда ва улар ўзаро уриб туширилмоқда.

Кремль таклифига кўра, Пасха сулҳи 11 апрель соат 16:00 дан 12 апрель куни охирига қадар давом этади. Украина президенти Россия томонига ўт очишни тўхтатиш режими Пасхадан кейин ҳам давом эттирилиши мумкинлиги ҳақида маълумот етказилганини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дуров ва WhatsApp ўртасида шифрлаш масаласида баҳс'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:42

    Дуров ва WhatsApp ўртасида шифрлаш масаласида баҳс

    Павел Дуров WhatsApp’даги шифрлаш тизими миллиардлаб фойдаланувчиларни чалғитиши мумкинлигини айтди.

    'Франция Ҳормуз бўғозида кемалар хавфсизлигига кўмаклашишга тайёр'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:04

    Франция Ҳормуз бўғозида кемалар хавфсизлигига кўмаклашишга тайёр

    Эммануэль Макрон Эрон раҳбари Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқотда Париж Ҳормуз бўғозида кемаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

    'Эрдоған ва Макрон Эрон сулҳи, Ливан ва Ғазо масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 11.04.2026 17:27

    Эрдоған ва Макрон Эрон сулҳи, Ливан ва Ғазо масалаларини муҳокама қилди

    Телефон суҳбатида Эрдоған дипломатияни кучайтириш, сулҳни ҳимоя қилиш ва Ғазо тинчлик режасини илгари суришга чақирди.

    'Жанубий Корея Президенти ва Исроил ўртасида дипломатик низо келиб чиқди'ning rasmi

    Дунё 11.04.2026 08:54

    Жанубий Корея Президенти ва Исроил ўртасида дипломатик низо келиб чиқди

    Кореядаги Исроил элчихонаси The Korea Times сўровига жавобан бу масала бўйича изоҳ бермади.

    'Трамп дунёдаги энг катта ғалаба аркасини Вашингтонда қурмоқчи'ning rasmi

    Дунё 11.04.2026 08:18

    Трамп дунёдаги энг катта ғалаба аркасини Вашингтонда қурмоқчи

    Америка раҳбарининг сўзларига кўра, у «дунёдаги энг катта ва энг гўзал аркага айланади».

    'Россияда Telegram’га кириш амалда деярли тўлиқ чекланди'ning rasmi

    Дунё 11.04.2026 07:31

    Россияда Telegram’га кириш амалда деярли тўлиқ чекланди

    10 апрель куни Telegram’га киришда кузатилган носозликлар даражаси 95 фоизга етган.