Telegram асосчиси Павел Дуров WhatsApp шифрлаш тизимини “истеъмолчиларни алдаш тарихидаги энг йирик ҳолатлардан бири” деб атаган. Унинг таъкидлашича, илова баёнотларига қарамай фойдаланувчилар хабарларини ўқиши ва учинчи шахсларга узатиши мумкин. Дуров Telegram бундай амалиётни ҳеч қачон қилмагани ва қилмаслигини билдирган.
WhatsApp эса X тармоғида Дуров постига жавоб бериб, шахсий хабарлар ва қўнғироқлар учун сукут бўйича тўлиқ шифрлаш қўлланилишини маълум қилди.
Компания вакилларига кўра, мессенжер шахсий ва гуруҳли хабарлар учун тўлиқ шифрлашни таъминлайди, кўплаб қурилмаларни, овозли ва видеоқўнғироқларни қўллаб-қувватлайди, шунингдек тўлиқ шифрланган захира нусхалари ҳам мавжуд.






