АсосийЖамият

Амир Темурга бағишланган эсдалик тангалар муомалага чиқди

Марказий банк томонидан олтин ва кумушдан тайёрланган 100 минг сўмлик махсус тангалар сотувга қўйилди.

'Амир Темурга бағишланган эсдалик тангалар муомалага чиқди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан эсдалик тангалар муомалага чиқарилмоқда.

Маълум қилинишича, тангалар 31,1 грамм оғирликдаги соф олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, уларнинг асллик даражаси 999,9 ни ташкил этади. Ҳар бир танга ўзининг техник хусусиятларини тасдиқловчи махсус сертификат билан сотувга қўйилади.

Тангалар олд томонида Амир Темур портрети, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Соҳибқирон ҳайкаллари, шунингдек Оқсарой ва Амир Темур мақбараси тасвирланган. Ҳошиясида эса “Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги” ёзуви ҳамда 1336–1405 йиллар кўрсатилган.

Орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, номинал қиймати — 100 000 сўм, шунингдек Марказий банк номи акс эттирилган. Пастки қисмида тангалар зарб этилган йил — 2026 йил қайд этилган.

Шунингдек, айрим намуналарида “Темур тузуклари”дан ҳикматли сўзлар келтирилган бўлиб, дизайнда Соҳибқирон даврига оид рамзлар ҳам акс эттирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда қалбаки пул савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:20

    Қирғизистонда қалбаки пул савдоси фош этилди

    Трансмиллий жиноий гуруҳга алоқадор Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинган.

    'Самарқандда болаларни урган аёл иши судга оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:57

    Самарқандда болаларни урган аёл иши судга оширилди

    1-синф ўқувчиларига нисбатан зўравонлик қилган она маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Йўлда реклама ролик олган шахсга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    Йўлда реклама ролик олган шахсга чора кўрилди

    Марғилондаги ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    'Синдоров Номзодлар турнирида тарихий натижа қайд этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:18

    Синдоров Номзодлар турнирида тарихий натижа қайд этди

    Ўзбекистонлик гроссмейстер амалдаги форматда энг кўп ғалаба қозонган шахматчига айланди.

    'Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди

    Мустақиллик йилларида мамлакат аҳолиси қарийб икки баробарга яқин ошгани маълум қилинди.

    'Самарқандда гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:59

    Самарқандда гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлар ушланди

    Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.