АсосийЖамият

Синдоров Номзодлар турнирида тарихий натижа қайд этди

Ўзбекистонлик гроссмейстер амалдаги форматда энг кўп ғалаба қозонган шахматчига айланди.

'Синдоров Номзодлар турнирида тарихий натижа қайд этди'ning rasmi

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Кипрда ўтаётган 2026-йилги Номзодлар турнири доирасида тарихий рекорд ўрнатди. У турнир якунига 4 тур қолганига қарамай, 10 та партиянинг 6 тасида ғалаба қозониб, амалдаги форматда энг кўп ютуққа эришган шахматчига айланди.

10-турда Синдоров оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳаага қарши баҳс олиб борди. Рақибнинг хатосидан унумли фойдаланган ўзбекистонлик шахматчи аниқ юришлар орқали устунликни қўлга киритиб, 53-юришдан сўнг ғалабани расмийлаштирди.

Мазкур натижадан сўнг Синдоров 8 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлади. У энг яқин таъқибчиси — нидерландиялик Аниш Гиридан 2 очкога илгарилаб кетмоқда.

Илк бор Номзодлар турнирида қатнашаётган Синдоров ҳозирча мағлубиятсиз одимламоқда. У ортда қолган турларда Фабиано Cаруана, Ҳикару Накамура ва Wei Yi каби етакчи гроссмейстерлар устидан ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши жаҳон тожи учун баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда қалбаки пул савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:20

    Қирғизистонда қалбаки пул савдоси фош этилди

    Трансмиллий жиноий гуруҳга алоқадор Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинган.

    'Самарқандда болаларни урган аёл иши судга оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:57

    Самарқандда болаларни урган аёл иши судга оширилди

    1-синф ўқувчиларига нисбатан зўравонлик қилган она маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Амир Темурга бағишланган эсдалик тангалар муомалага чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:56

    Амир Темурга бағишланган эсдалик тангалар муомалага чиқди

    Марказий банк томонидан олтин ва кумушдан тайёрланган 100 минг сўмлик махсус тангалар сотувга қўйилди.

    'Йўлда реклама ролик олган шахсга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    Йўлда реклама ролик олган шахсга чора кўрилди

    Марғилондаги ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    'Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди

    Мустақиллик йилларида мамлакат аҳолиси қарийб икки баробарга яқин ошгани маълум қилинди.

    'Самарқандда гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:59

    Самарқандда гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлар ушланди

    Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.