АсосийЖамият

Болалар саратонига қарши кураш: ҳудудларга бепул дори етказиб бериш тизими йўлга қўйилди

Президент қарорига мувофиқ, болалар онкологияси ва гематологияси соҳасида янги босқич бошланди — қимматбаҳо дори воситалари эндиликда вилоятлардаги филиалларга тўғридан-тўғри етказилмоқда.

'Болалар саратонига қарши кураш: ҳудудларга бепул дори етказиб бериш тизими йўлга қўйилди'ning rasmi

Ўзбекистонда болалар ўртасидаги онкологик ва онкогематологик касалликларга қарши курашиш тизими янги босқичга чиқди. 2025 йил 19 майда қабул қилинган ПҚ-186-сон қарор асосида “2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси”ни амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ, касалликларни эрта аниқлаш, ташхис қўйиш муддатларини қисқартириш, замонавий даволаш усулларини жорий этиш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш асосий вазифалар сифатида белгиланган.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан қиммат ва тақчил саналган дори воситаларини жойларга етказиб бериш тизими йўлга қўйилди. Жумладан, онкологик касалликларда қўлланиладиган препаратлар, талассемия учун хелатер терапия воситалари, шунингдек, гемофилия А ва В билан оғриган болалар учун ҳаётий аҳамиятга эга VIII ва IX коагуляция омиллари ҳудудларга етказилмоқда.

Мазкур дори воситалари давлат бюджети, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорлик лойиҳалари доирасида таъминланиб, Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган болаларга мутлақо бепул берилади.

Янги тизимга кўра, ҳудудий филиаллар тақдим этган рўйхатлар асосида ҳар бир бемор боланинг индивидуал эҳтиёжи ҳисобга олинади ва дори воситалари махсус транспорт орқали белгиланган ҳарорат режимида етказиб берилади. Бу эса ота-оналарнинг ортиқча оворагарчилиги ва йўл харажатларини камайтиришга хизмат қилади.

Мутасаддиларга кўра, мазкур чора-тадбирлар болалар орасида яшовчанлик кўрсаткичини ошириш ва ўлим ҳолатларини камайтиришга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозонлар ичидаги 190 кг гашиш тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:54

    Қозонлар ичидаги 190 кг гашиш тўхтатиб қолинди

    Сурхондарёда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги наркотик моддалар контрабандаси фош этилди.

    'Тошкентда ҳайдовчи атайлаб йўловчини босиб кетдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:45

    Тошкентда ҳайдовчи атайлаб йўловчини босиб кетдими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган шов-шувли хабарлар юзасидан расмий изоҳ берилди.

    'Тошкентда Амир Темур меросига бағишланган халқаро анжуман: илмий мулоқот ва маданий тадбирлар уйғунлиги'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:38

    Тошкентда Амир Темур меросига бағишланган халқаро анжуман: илмий мулоқот ва маданий тадбирлар уйғунлиги

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий анжуман давом этмоқда.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:48

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Темурийлар музейининг янгиланган экспозицияси билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Шавкат Мирзиёев Темурийлар музейининг янгиланган экспозицияси билан танишди

    Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Темурийлар тарихи давлат музейи замонавий кўринишда қайта очилди.

    'Қўқонда 90 минг доллар қарзни 842 минг доллар қилиб қайтаришни талаб қилганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:39

    Қўқонда 90 минг доллар қарзни 842 минг доллар қилиб қайтаришни талаб қилганлар ушланди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.