Президент музейга ташриф буюриб, янги экспозициялар, рақамлаштирилган хизматлар ва сунъий интеллект асосидаги интерактив кўргазмалар билан танишди.
Янгиланган мажмуада хорижий коллекциялардан харид қилинган экспонатлар, 3D форматдаги намойишлар ҳамда темурийлар даврига оид хариталар жойлаштирилган.
Давлат раҳбари аждодлар меросини ўрганиш ва уни ёшлар ҳамда хорижий меҳмонларга кенг тарғиб этиш муҳимлигини таъкидлади.






