Маълум бўлишича, гумонланувчилар жабрланувчига 2025 йил декабр ойидан бошлаб $90 минг қарз берган. Кейин эса фоиз ҳисоблаб, ундан $842 минг талаб қилган.
Улар аёлни ўзи ва оила аъзоларига зарар етказиш билан қўрқитиб, мунтазам равишда пул ундириб келган.
Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.






