Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг билдиришича, “жаҳли чиққан ҳайдовчи фуқарони босиб кетди” мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат эҳтиётсизлик ортидан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳисобланади.
Олиб борилган дастлабки суриштирувларда қасддан уриб юбориш ҳолати тасдиқланмаган. Айни пайтда ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.
Расмийлар фуқаролар ва ОАВ вакилларини текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка ва фақат ишончли манбаларга таянишга чақирди.






