“Veolia Energy Tashkent” маълум қилишича, 6 апрелдан 1 майгача Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Миробод, Олмазор, Яшнобод, Учтепа ва Чилонзор туманларида маҳаллий қозонхоналар босқичма-босқич тўхтатилади.
Профилактика давомида ускуналар таъмирланади, эски қисмлар алмаштирилади ва тизимлар янги иситиш мавсумига тайёрланади.
Шу сабаб айрим уйлар ва муассасаларда иссиқ сув вақтинча ўчирилади.






