Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб алимент тўловлари бўйича қарздор шахсларга нисбатан янги чекловлар кучга киради. Президент қарорига кўра, ушбу чоралар алимент ундириш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган.
Унга мувофиқ, қарздорлар қарзни тўлиқ қопламагунча айрим йирик битимларни амалга ошириш, шунингдек, молия-кредит ва давлат хизматларининг баъзи турларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлади.
Бош прокуратурага икки ой муддатда мазкур тартибни жорий этиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.






