Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими, 29 ёшли сафдор Одилжон Абдуллаев 29 март куни 4 нафар эгизак фарзандли бўлди.
Чақалоқларнинг 2 нафари ўғил, 2 нафари қиз экани маълум қилинди.
Ҳозирда она ва янги туғилган чақалоқларнинг умумий аҳволи яхши бўлиб, улар шифокорлар назоратида.
Вилоят ИИББ жамоаси ҳамкасбини ушбу қувончли воқеа билан табриклаб, оилага сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилаган






