108 гектар майдонда ташкил этилаётган Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экилиб, шу билан бирга республика ҳудудларида 21 минг фуқаро 164 гектар майдонда 88 минг туп кўчат ўтқазади.
“Яшил” университет ҳудудида "ин-витро" лабораторияси, Доривор ўсимликлар ҳамда Уруғчилик ва селекция марказлари ҳам шу йилда фаолиятга киришади.
Президент тадбирда БМТ Форумининг раҳбарлари ва хорижий дипломатлар билан ҳам учрашди.






