АсосийЖамият

Умра ваъдаси билан пул олганлар ушланди

Тошкент шаҳри ҳамда Сирдарё вилоятида фуқароларни Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул олган бир неча шахслар қўлга олинди.

'Умра ваъдаси билан пул олганлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилишича, пойтахтнинг Яккасарой, Учтепа ва Сергели туманлари ҳамда Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқароларнинг ишончига кириб, виза расмийлаштириб бериш баҳонасида минглаб доллар олган шахслар ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолатларга кўра, гумонланувчилар Умра зиёратига юбориш эвазига 1 000–1 650 АҚШ доллари миқдорида пул олган вақтида қўлга олинган. 

Мазкур тўрт ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ҳамда пора бериш билан боғлиқ моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда иссиқ сув вақтинча ўчирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    Тошкентда иссиқ сув вақтинча ўчирилади

    Пойтахтнинг 7 та туманида апрель ойида режали профилактика ишлари сабаб иссиқ сув таъминотида узилишлар кузатилади.

    'Қўшкўпирда 1,5 кгга яқин гиёҳванд модда аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11

    Қўшкўпирда 1,5 кгга яқин гиёҳванд модда аниқланди

    Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдорда героин ва опий мусодара қилиниб, гумонланувчи қўлга олинди.

    'Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” доирасида кўчат экди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:34

    Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” доирасида кўчат экди

    Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

    '1 майдан алимент қарздорларига чекловлар жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:00

    1 майдан алимент қарздорларига чекловлар жорий этилади

    Қарздорлар айрим молиявий хизмат ва йирик битимлардан вақтинча фойдалана олмайди.

    'Тошкентда пора билан ушланган бош мутахассис қочишга уринди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:16

    Тошкентда пора билан ушланган бош мутахассис қочишга уринди

    Қурилиш вазирлиги ходими 1500 доллар олаётганда қўлга тушди, ушлаш вақтида қочмоқчи бўлган.

    'Тошкент вилоятида ИИББ ходими 4 нафар эгизак фарзандли бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:25

    Тошкент вилоятида ИИББ ходими 4 нафар эгизак фарзандли бўлди

    29 ёшли ходим оиласида 2 ўғил ва 2 қиз дунёга келди, она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши.