Вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган шахс суд қарори билан қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.
Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида 2013 йилда туғилган қизга нисбатан оғир жиноят содир этганликда гумонланувчи, 1973 йилда туғилган мактаб ўқитувчисига нисбатан эҳтиёт чораси кўриш масаласи кўриб чиқилди.
Суднинг 2026 йил 30 мартдаги ажримига кўра, прокурор илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди ва у тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.






