АсосийЖамият

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz’га маълум қилди.

'Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди'ning rasmi

Билдирилишича, жорий йилнинг 19 март куни Фарғона вилояти Бешариқ туманида соат 20:05 атрофида Х.Олимжон МФЙда яшаган вояга етмаганлар 2018 йилда туғилган З.С. ҳамда 2020 йилда туғилган С.З. "Булоқбоши" МФЙда жойлашган сув тақсимлагич омборига ўз эхтиётсизлиги натижасида тушиб кетиб, сувга димиқиши натижасида вафот этган.

Darakchi.uz сўровига жавобан бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Мазкур хабарга асосан ходиса жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Аниқланишича, вояга етмаган С.З. 19 март куни "Булоқбоши" МФЙда жойлашган сув тақсимлагич омбори ҳудудида ўйнаб юрган вақтларида қўлида бўлган болалар ўйинчоғи сувга тушиб кетиши натижасида уни сувдан олиш учун тушган вақтида ўзини бошқара олмай сувга чўкиб кетган.

Бу орада унинг акаси вояга етмаган С.З. укасини қутқариш учун ўзини сувга ташлаган. Оқибатда хар иккиси сувга димиқиб, ходиса жойида вафот этган.

Кейинчалик, болалар яшаш хонадонига келмаганидан сўнг канал ҳудудида отаси Х.Қ. томонидан кўриб қолинган ва ФВВ қутқарув хизмати томонидан мурдалар сувдан олиб чиқилган.

Мурдалар ташқи кўздан кечирилганида танасида тан жароҳатлари ва улардан қолган излар аниқланмаган.

Судга оид тиббий экспертизанинг 19 март кунидаги дастлабки маълумотномасида вояга етмаганлар С.З. ва унинг укаси З.С.ларнинг ўлимига "нафас йўлларини сув билан беркилиши натижасида мехник асфикция" сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда ва текширув ҳаракатлари назоратга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси — “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолиби'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:15

    Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси — “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолиби

    Термиз шаҳрида жойлашган Сурхон арена майдонида ташкил этилган мусобақанинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари қизғин тарзда ўтказилди.

    'Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:23

    Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди

    Ҳолат ортидан 3 бош чорва моли нобуд бўлган.

    'Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:58

    Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?

    Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

    'Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

    Синоптиклар ҳудудларда ёмғир ёғиши сабабли сел ва сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

    'Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:40

    Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди

    Бугун, 30-март куни ушбу ҳафталик Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади.

    'Қозоғистонда яна бир дрон қулади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:22

    Қозоғистонда яна бир дрон қулади

    Қозоғистоннинг Атирау вилоятида дронга ўхшаш объект қулагани ҳақида хабар берилди.