АсосийЖамият

Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди

Ҳолат ортидан 3 бош чорва моли нобуд бўлган.

'Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток уриши сабабли уларнинг ҳалок бўлгани акс этган расм тарқалди. Ҳолатга "Ҳудудий elektr тармоқлари" АЖ Жиззах ҳудудий филиали расмий муносабат билдирди. 

Ҳолат оммалашиб, унга айрим тармоқ фаоллари ўзларининг шахсий фикрини ҳам билдирди.

Кўриб қўрқиб кетдим, чунки аҳоли яшайдиган қишлоқларда бунақа эски симёғочлар жуда ҳам кўп. Энг ёмони, у ерларда чорва эмас одамлар, болалар яшашади, — дея ёзади “Тасниф” агентлиги раҳбари Лазиз Ҳамидов.

Шунингдек, у постини қуйидагича якунлаган.

“Эскирган инфратузилмани янгисига алмаштириш учун электр энергийси нархи оширилганди, одамлар шунга кўнди, улар тўлаяпти. Шунга яраша уларга тезроқ янги трансформаторлар, янги симёғочлар ўрнатиб бериш керак деб ўйлайман”.

Расмий изоҳда ҳудуддаги ссурункали ёмғир ва кучли шамол натижасида электр тармоғида носозлик юзага келган. Мазкур авариявий ҳолат туман электр таъминоти бўлими ходимлари томонидан тезкорлик билан бартараф этилиб, ҳозирда ҳудудда электр энергияси узатилиши тўлиқ тикланган.

Фуқаро томонидан билдирилган 3 бош чорва молининг нобуд бўлиши билан боғлиқ моддий зарарни қоплаш масаласи бўйича шуни маълум қиламизки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, кўрилган ҳақиқий зарарни баҳолаш ва уни ундириш масалалари ваколатли суд органлари томонидан ҳал этилади. 

Шу муносабат билан, мурожаат эгасига барча қонуний тартиб-тамойиллар ҳамда низони суд тартибида кўриб чиқиш ҳуқуқлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси — “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолиби'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:15

    Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси — “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолиби

    Термиз шаҳрида жойлашган Сурхон арена майдонида ташкил этилган мусобақанинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари қизғин тарзда ўтказилди.

    'Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:32

    Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz’га маълум қилди.

    'Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:58

    Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?

    Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

    'Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

    Синоптиклар ҳудудларда ёмғир ёғиши сабабли сел ва сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

    'Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:40

    Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди

    Бугун, 30-март куни ушбу ҳафталик Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади.

    'Қозоғистонда яна бир дрон қулади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:22

    Қозоғистонда яна бир дрон қулади

    Қозоғистоннинг Атирау вилоятида дронга ўхшаш объект қулагани ҳақида хабар берилди.