АсосийЖамият

Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси — “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолиби

Термиз шаҳрида жойлашган Сурхон арена майдонида ташкил этилган мусобақанинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари қизғин тарзда ўтказилди.

'Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси — “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолиби'ning rasmi

Унда:

Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, 74-мактаб — Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, 42-мактаб жамоалари ўртасида 3-ўрин учун (0:2);

Қорақалпоғистон Республикаси, Бўзатов тумани, 10-мактаб — Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, 30-мактаб жамоалари ўртасида финал учрашуви (0:3) бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра, ўқувчи қизлар ўртасида футбол бўйича ўтказилаётган “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасида:

1-ўрин — Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, 30-мактаб жамоасига;

2-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси, Бўзатов тумани, 10-мактаб жамоасига;

3-ўрин — Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, 42-мактаб жамоасига насиб этди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, Спорт вазири Адхам Икрамов, вилоят ҳокимлиги, ҳамкор ташкилотлар масъуллари, иштирокчи ўқувчи қизлар ҳамда уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Мусобақа Низомига кўра, “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси республика босқичида:

1-ўринни қўлга киритган Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, 30-мактаб жамоаси — “Дамас” автомашинаси ва 250 млн сўм;

2-ўринни қўлга киритган Қорақалпоғистон Республикаси, Бўзатов тумани, 10-мактаб жамоаси — “Дамас” автомашинаси ва 200 млн сўм;

3-ўринни қўлга киритган Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, 42-мактаб жамоаси “Дамас” автомашинаси ва 150 млн сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

Шунингдек, қолган жамоалар Спорт вазирлиги томонидан воркаут майдончасини қуриб бериш бўйича ваучер, 50 млн сўмдан пул мукофоти, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон футбол асосиатсияси томонидан 800 млн сўм қийматга эга футбол коптоклари (ҳар бир жамоага 50 донадан) ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Тадбир давомида таниқли санъаткорлар ҳамда маданият соҳаси вакиллари иштирокида турли саҳна кўринишлари ҳамда байрам консерт дастури ташкил этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озарбайжонда эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:59

    Озарбайжонда эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди

    Озарбайжонда 33 ёшли эркак онасига ҳужум қилиб, уни ўлдирганидан сўнг ўз жонига қасд қилди.

    'Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:32

    Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz’га маълум қилди.

    'Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:23

    Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди

    Ҳолат ортидан 3 бош чорва моли нобуд бўлган.

    'Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:58

    Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?

    Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

    'Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

    Синоптиклар ҳудудларда ёмғир ёғиши сабабли сел ва сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.