АсосийЖамият

Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?

Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

'Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?'ning rasmi

Билдирилишича, 28 март куни Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан туман ички ишлар органларига 8-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи вояга етмаган фарзандига нисбатан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан мурожаат келиб тушган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмига кўра, жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Март ойининг ўрталарида Ангренда 14 ёшли қизни зўрлаган тўрт нафар йигитга суд ҳукми ўқилди. Уларга 7 йил 6 ойдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:32

    Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz’га маълум қилди.

    'Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:23

    Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди

    Ҳолат ортидан 3 бош чорва моли нобуд бўлган.

    'Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

    Синоптиклар ҳудудларда ёмғир ёғиши сабабли сел ва сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

    'Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:40

    Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик” бошланди

    Бугун, 30-март куни ушбу ҳафталик Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади.

    'Қозоғистонда яна бир дрон қулади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:22

    Қозоғистонда яна бир дрон қулади

    Қозоғистоннинг Атирау вилоятида дронга ўхшаш объект қулагани ҳақида хабар берилди.

    'Пропан бозорида 31 та компания қонунбузарликда айбланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:23

    Пропан бозорида 31 та компания қонунбузарликда айбланди

    Рақобат қўмитаси текширувлари натижасида пропан нархларини сунъий оширган қатор компанияларга нисбатан чора кўрилди.