Жорий йилнинг, 21 март куни соат 11:48 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Ўзгариш" кўчасида "Нехиа-2" русумли автомобилда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВББга хабар келиб тушган, дея ёзмоқда Тошкент вилояти ФВББ ахборот хизмати.
Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга соат 11:53 да етиб бориб, ёнғин соат 11:56 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.






