АсосийЖамият

Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи давомида Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

'Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда'ning rasmi

Ўтган йили юртимизда ақида илмининг асосчиси Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонлангани муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Чокардиза қабристони ҳудудида мажмуа қайта таъмирланиб, ободонлаштириш ишлари бошланган эди.

Ҳозирда умумий майдони 26 гектар бўлган ҳудудда мажмуа қайта қурилмоқда. Бу ерда 250 ўринли масжид, кириш пештоқи, илмий марказ, кутубхона, музей ва автотураргоҳ барпо этилмоқда. Шунингдек, қурилиш жараёнида Чокардиза қабристонида буюк фақиҳ Бурҳониддин Марғиноний дафн этилган жой аниқланиб, унда мақбара қурилмоқда.

Президент бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, мажмуа дунё мусулмонлари учун муҳим зиёрат маскани эканини таъкидлади ва замон талабларига мос шароит яратиш зарурлигини қайд этди.

“Мажмуага келган киши аввало Имом Мотуридий бобомизнинг илмий-маънавий мероси ва ислом оламида тутган мавқеи ҳақида ёрқин тасаввурга эга бўлиши, алломанинг маърифатпарвар қарашлари бугун ҳам долзарблигини ҳис қилиши керак”, деди Президент.

Шунингдек, қурилишни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ҳудудда яшил майдонларни кўпайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япониялик олимлар саратоннинг янги турини аниқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Япониялик олимлар саратоннинг янги турини аниқлади

    Япониялик олимлар ўсмирлар ва ёши катталарда учрайдиган, стандарт таҳлилларда аниқланиши қийин бўлган янги қон саратони турини кашф қилди.

    'Ҳайит намози вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:59

    Ҳайит намози вақтлари эълон қилинди

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2026 йил Рамазон ҳайити (Ийдул Фитр) 20 март, жума кунига тўғри келиши муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

    'Қамчибек Ташиев иккита жиноят иши бўйича сўроқ қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:58

    Қамчибек Ташиев иккита жиноят иши бўйича сўроқ қилинди

    Ташиев хориждан келганидан сўнг соат 10:00 атрофида дарҳол тергов идорасига олиб борилган.

    'Байрам арафасида қанча маҳкум афв этилди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:05

    Байрам арафасида қанча маҳкум афв этилди?

    Президент фармони билан неча нафар маҳкум озод этилгани маълум бўлди.

    'Умрага юборишни ваъда қилганлар ростдан ҳам жўнатмоқчими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:40

    '70 ёшдан кейин ота бўлиш мумкинми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:21

    70 ёшдан кейин ота бўлиш мумкинми?

    Ўзбекистонда 48 нафар эркакда шундай ҳолат кузатилди.