2025 йилда қайд этилган туғилишлар статистикаси оталар ёши бўйича кутилмаган рақамларни очиқлади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда жами 879 599 та туғилиш қайд этилган.
Уларнинг катта қисми 25–39 ёшли оталар ҳиссасига тўғри келиб, 718 798 нафарни ташкил этган.
Шунингдек, 25 ёшгача бўлган оталар 97 917 нафарни, 40–59 ёшдагилар эса 62 246 нафарни ташкил этган.
Қизиғи шундаки, 60 ёш ва ундан катта оталар сони 638 нафар бўлган. Улар орасида 70 ёшдан ошган ҳолда ота бўлганлар 48 нафарни ташкил этиб, бу ҳолат алоҳида эътиборга тушди.






