АсосийЖамият

Ҳайит намози вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2026 йил Рамазон ҳайити (Ийдул Фитр) 20 март, жума кунига тўғри келиши муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

'Ҳайит намози вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари вилоятлар кесимида қуйидагича:

Андижон, Фарғона, Наманган — 06:40

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти — 06:50

Сирдарё — 06:55

Жиззах ва Самарқанд — 07:00

Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё — 07:05

Хоразм — 07:25

Қорақалпоғистон Республикаси — 07:30

Шунингдек, 18 март куни Ўзбекистон Президенти қарори билан жорий йилда Рамазон ҳайити 20 март куни байрам сифатида кенг нишонланиши тасдиқланди.

Ҳайит кунида Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорликда халқни миллий анъана ва урф-одатларга мувофиқ байрам кунида бирдамлик ва бағрикенглик муҳитида маданий-маърифий ва хайрия тадбирлари билан таъминлайди.

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги аҳоли учун зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга қулай шароитлар яратиш ҳамда зиёратларни ташкил қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япониялик олимлар саратоннинг янги турини аниқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Япониялик олимлар саратоннинг янги турини аниқлади

    Япониялик олимлар ўсмирлар ва ёши катталарда учрайдиган, стандарт таҳлилларда аниқланиши қийин бўлган янги қон саратони турини кашф қилди.

    'Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:36

    Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи давомида Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

    'Қамчибек Ташиев иккита жиноят иши бўйича сўроқ қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:58

    Қамчибек Ташиев иккита жиноят иши бўйича сўроқ қилинди

    Ташиев хориждан келганидан сўнг соат 10:00 атрофида дарҳол тергов идорасига олиб борилган.

    'Байрам арафасида қанча маҳкум афв этилди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:05

    Байрам арафасида қанча маҳкум афв этилди?

    Президент фармони билан неча нафар маҳкум озод этилгани маълум бўлди.

    'Умрага юборишни ваъда қилганлар ростдан ҳам жўнатмоқчими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:40

    '70 ёшдан кейин ота бўлиш мумкинми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:21

    70 ёшдан кейин ота бўлиш мумкинми?

    Ўзбекистонда 48 нафар эркакда шундай ҳолат кузатилди.