АсосийЖамият

Умрага юборишни ваъда қилганлар ростдан ҳам жўнатмоқчими?

Бухорода фирибгар эр-хотин ушланди.

'Умрага юборишни ваъда қилганлар ростдан ҳам жўнатмоқчими?'ning rasmi

Жондор туманида лицензиясиз фаолият юритган шахслар фуқаролардан минглаб доллар талаб қилгани маълум бўлди.

Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшовчи эр-хотин узоқ вақт давомида фирибгарлик билан шуғулланиб келган. Улар тегишли лицензияга эга бўлмасдан туриб, фуқароларни Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни ваъда қилган.

Маълум қилинишича, гумонланувчилар 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ҳар биридан 1025 АҚШ долларидан пул олмоқчи бўлган.

Тезкор тадбир давомида эр-хотин жами 4000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳайит намози вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:59

    Ҳайит намози вақтлари эълон қилинди

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2026 йил Рамазон ҳайити (Ийдул Фитр) 20 март, жума кунига тўғри келиши муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

    'Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:36

    Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи давомида Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

    'Қамчибек Ташиев иккита жиноят иши бўйича сўроқ қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:58

    Қамчибек Ташиев иккита жиноят иши бўйича сўроқ қилинди

    Ташиев хориждан келганидан сўнг соат 10:00 атрофида дарҳол тергов идорасига олиб борилган.

    'Байрам арафасида қанча маҳкум афв этилди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:05

    Байрам арафасида қанча маҳкум афв этилди?

    Президент фармони билан неча нафар маҳкум озод этилгани маълум бўлди.

    '70 ёшдан кейин ота бўлиш мумкинми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:21

    70 ёшдан кейин ота бўлиш мумкинми?

    Ўзбекистонда 48 нафар эркакда шундай ҳолат кузатилди.

    'Уч вилоятда минглаб қалбаки дорилар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:12

    Уч вилоятда минглаб қалбаки дорилар фош этилди

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.