АсосийЖамият

Автобусда наркотик сотган ҳайдовчи ушланди

Тошкент вилоятида ҳайдовчи автобусда гашиш сотаётганда ушланди.

'Автобусда наркотик сотган ҳайдовчи ушланди'ning rasmi

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли тезкор-профилактика ойлиги доирасида Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан гиёҳвандлик билан боғлиқ навбатдаги жиноят аниқланиб, фош этилди.

Хусусан, Нурафшон шаҳрида жамоат транспорти ҳайдовчиси бўлиб ишловчи, 1985 йилда туғилган шахс (Л.Д.) Бобур кўчасида бошқарувидаги хизмат автобуси ичида шартли харидорга 2 дона политилен ўрамдаги гашиш гиёҳвандлик воситасини 400 минг сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё билан ушланди.

Тадбир давомида унинг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна 9 та ўрамда, жами 11 ўрамда 5 гр гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:38

    Ўзбекистонда 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди

    Ўзбекистонда ҳайдовчи 12,5 жарима балли тўплаган ва унинг иши судга оширилган.

    'Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:06

    Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади

    Маълум қилинишича, ҳар бир ташаббускорга 10 йилгача муддатга 10 млн долларгача кредит бериш кўзда тутилган.

    'АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

    1 май куни миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликлар чартер рейс билан Тошкентга қайтарилди.

    'Перу фуқаролари урушга жалб этилиши бўйича тергов'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:36

    Перу фуқаролари урушга жалб этилиши бўйича тергов

    Перу фуқаролари Россия орқали Украинада жанг қилиш учун жалб этилган.

    'Британиялик оила “Дўстлик” ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Жамият 01.05.2026 17:33

    Британиялик оила “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

    Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Иккинчи жаҳон уруши йилларида жасорат ва инсонпарварлик намунасини кўрсатган Буюк Британия фуқаролари давлат мукофоти билан тақдирланди.

    'Хусусий клиникаларга орган трансплантациясига рухсат берилади'ning rasmi

    Жамият 01.05.2026 15:05

    Хусусий клиникаларга орган трансплантациясига рухсат берилади

    Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга оид тақдимот билан танишди.