АсосийЖамият

“Эрон устида кислотали булутлар пайдо бўлди” деган хабарлар асоссиз — мутахассислар

Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиёга етиб келиши мумкинлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар илмий жиҳатдан тасдиқланмаган.

'“Эрон устида кислотали булутлар пайдо бўлди” деган хабарлар асоссиз — мутахассислар'ning rasmi

Мутахассисларнинг тушунтиришича, кислотали ёғинлар атмосферада олтингугурт оксидлари (СО₂) ва азот оксидлари (НО₂) узоқ вақт тўпланиб, булутларда сув буғи билан кимёвий реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай жараёнлар одатда йирик саноат ҳудудлари ва чиқинди манбалари яқинида кузатилади.

Ҳаво массалари узоқ масофага кўчаётганда эса ифлослантирувчи моддалар концентрацияси атмосфера жараёнлари — турбулентлик, вертикал аралашиш ҳамда қуруқ ва нам чўкиш таъсирида кескин камаяди. Шу сабабли манбадан минглаб километр узоқликда хавфли даражадаги кислотали ёғинлар шаклланиши деярли мумкин эмас.

Шунингдек, ёғинларнинг ҳосил бўлиши маҳаллий булут ҳосил бўлиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиб, ёмғир асосан ҳудуд устидаги атмосферада мавжуд сув буғи ва аэрозоллар ҳисобига шаклланади.

Метеорологик кузатувлар ҳамда атмосфера ҳавоси сифати мониторинги натижаларига кўра, кислотали булутларнинг Ўзбекистон ёки қўшни давлатлар ҳудудига кўчиб келиши хавфи кузатилмаяпти.

Мутасаддилар ОАВ ва ижтимоий тармоқлардан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни, фақат расмий манбаларга таянишни сўради. Шунингдек, ёлғон ёки текширилмаган ахборотни тарқатиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги эслатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп: Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт ҳокимиятда қолмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Трамп: Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт ҳокимиятда қолмайди

    Трамп шу билан бирга, агар Эрон мақбул номзодни танласа, у Теҳрон режими билан алоқадор айрим номзодларни маъқуллаши мумкинлигини ҳам айтган.

    'Андижонда эркакни “шантаж” қилиш билан пул талаб қилган аёллар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:18

    Андижонда эркакни “шантаж” қилиш билан пул талаб қилган аёллар ушланди

    Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар беришича, 24 ёшли эркакни “шантаж” қилиш орқали 20 минг доллар талаб қилган икки аёл ушланди.

    'Бугун айрим ҳудудларда Чанг-тўзон кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:47

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:07

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

    Тошкент, Ўзбекистон — саёҳат ва маданиятга бағишланган дунёнинг етакчи журналларидан бири Condé Nast Traveler “The Best Places to Visit in June, From Route 66 to Uzbekistan” (“Июнь ойида саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар: Route 66 дан Ўзбекистонгача”) номли материалида Тошкент шаҳри ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини июнь ойида саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритди.

    'Самарқандда Зулфия мукофоти совриндори Латофат Амировага уй топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.03.2026 15:37

    Самарқандда Зулфия мукофоти совриндори Латофат Амировага уй топширилди

    Уй калитини топшириш маросимида вилоят ҳокими Адиз Бобоев иштирок этди.

    'Яқин Шарқдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 19 мингдан ортди'ning rasmi

    Жамият 08.03.2026 10:33

    Яқин Шарқдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 19 мингдан ортди

    8 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 19 347 нафар фуқаро қайтарилди.