Божхона қўмитаси маълум қилишича, 18 ёшли фуқаро “Мусодара товарлар” номли Telegram канали ва ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали мусодара қилинган товарларни арзон нархда сотиш ҳақида сохта эълонлар бериб келган.
У ишонч қозониш учун расмий логотиплар ва сохта ҳужжатлардан ҳам фойдаланган.
Тезкор тадбир давомида у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






