АсосийЖамият

Click фирибгарлар ўғирлаган маблағларни қайтариб беради

Click мамлакатдаги энг хавфсиз финтех платформа.

'Click фирибгарлар ўғирлаган маблағларни қайтариб беради'ning rasmi

Click мамлакатдаги энг хавфсиз финтех платформаларидан бири бўлиб, ҳар куни миллионлаб фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлайди.

Click тизимида кўп қатламли шахсий ва ҳамкорларнинг ҳимоя ечимлари қўлланилган ва улар фирибгарлик юз беришидан аввал хавфни аниқлаб, уни бартараф этиш имконини беради.

Шу билан бирга, Click фойдаланувчиларининг ҳимояси фақат технологиялар билан чекланиб қолмайди. Компания фойдаланувчиларни фирибгарлардан ҳимоялаш масъулиятини ўз зиммасига олади ва амалда кўрсатади: эндиликда агар фирибгарлар Click тизими орқали пул ўғирласа, мазкур маблағни компанияни ўзи қайтаради.

 Бу Click нинг қатъий ёндашуви: эндиликда хавфсизлик шунчаки гап эмас, балки компания зиммасидаги аниқ мажбуриятдир.

 «Биз учун энг муҳими — фойдаланувчилар Click ни ишлатаётганда ўзини хотиржам ҳис қилишидир. Биз ҳимоя технологияларини доимий равишда кучайтириб борамиз, аммо хавфсизлик бу фақат тизим ва алгоритмлар эмас, балки фойдаланувчининг мураккаб вазиятда ёлғиз қолмаслигига бўлган ишончи ҳам эканлигини яхши тушунамиз. Шу сабабли биз фирибгарлик юз берганда маблағларни қайтариш кафолатини ишга туширяпмиз», — деди Click компанияси бош директори ва ҳаммуассиси Улуғбек Рустамов.

 Маблағлар текширув якунларига кўра қайтарилади: агар фирибгарлик тасдиқланса, пул фойдаланувчига қайтариб берилади. Бундай ҳолларда, Click жамоаси аризага тезда жавоб беради, вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқади ва муаммо тўлиқ ҳал бўлгунча фойдаланувчини қўллаб-қувватлайди.

 Агар фойдаланувчи ўзи амалга оширмаган пул ўтказувини ёки ўз тасдиғисиз ҳисобдан маблағ ечилганини аниқласа, батафсил маълумот ва ариза юбориш имконияти Click SuperApp иловасининг “Фирибгарлик ҳақида хабар бериш” мини-иловасида мавжуд:

 Firibgarlik haqida xabar berish

 Аризалар фақат идентификацияланган фойдаланувчилардан қабул қилинади – мазкур чора аккаунт эгасини тасдиқлаш ва текширув тўғри ўтиши учун керак бўлган заруриятдир. Идентификация фойдаланувчи ва унинг маблағларини ҳимоялайди ва улар учинчи шахслар қўлига тушиб қолиш хавфини бартараф этади:

 Identifikatsiyadan otish

 Click рақамли тўловлар ва ўтказмалар содда, қулай ва ишончли бўлиб қолиши учун бундан кейин ҳам антифрод тизимларни ривожлантириш ва сервис хавфсизлигини кучайтиришни давом эттиришини таъкидлайди.

 

*Реклама ҳуқуқи асосида

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чегарасиз мухбирлар матбуот эркинлиги рейтингини эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:29

    'Самарқандда банк ходими мижоз кредитини ўзлаштирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:55

    Самарқандда банк ходими мижоз кредитини ўзлаштирди

    Самарқанд вилоятида банк мутахассиси мижозга ажратилган кредит маблағининг бир қисмини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиргани аниқланди.

    'Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар маошсиз қолдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:33

    Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар маошсиз қолдирилди

    Россияда 100 дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бир неча ой давомида иш ҳақисиз ва озиқ-овқатсиз қолгани маълум бўлди.

    'Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрлар ҳолатини ўрганди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:42

    Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрлар ҳолатини ўрганди

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги бир қатор маданий объектларда бўлиб, уларнинг жорий ҳолати билан танишди.

    'Бухоро ва Сурхондарёда 13 кг опий мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:54

    Бухоро ва Сурхондарёда 13 кг опий мусодара қилинди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    'Яшнободдаги ёнғин бозорда эмас — омборхонада содир бўлган'ning rasmi

    Жамият 29.04.2026 16:47

    Яшнободдаги ёнғин бозорда эмас — омборхонада содир бўлган

    Ёнғин бозор ҳудудига яқин жойда юз бергани сабабли ижтимоий тармоқларда хабар нотўғри талқин қилинган.