Блогер Отабек Бакировнинг маълум қилишича, вазир аввалги аризаси бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан сўнг, 2024 йил 26 декабрда эълон қилинган постлари юзасидан пойтахт Тошкент шаҳар ИИББга яна мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат асосида 2026 йил 23 январда иш қўзғатиш рад этилган бўлса-да, 25 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси ушбу қарорни бекор қилиб, материалларни Яшнобод тумани ИИБга қайта кўриб чиқиш учун юборган.
Шикоят метан заправкалардаги навбатлар, газ мавжудлиги, Авто24 иловасидаги маълумотлар ҳамда Тошкент туманидаги электр ва газ таъминотидаги узилишлар ҳақидаги постлар билан боғлиқ.
Бакиров эса қарийб бир ярим йил олдинги чиқишлар яна асос қилиб олинаётганини танқид қилган.






