АсосийДунё

Эрон телевидениеси футболчи қизларни қатл этишни талаб қилмоқда

Осиё Кубогида иштирок этган Эрон аёллар терма жамоаси аъзолари ватанига қайтиш арафасида жиддий хавф остида қолди.

'Эрон телевидениеси футболчи қизларни қатл этишни талаб қилмоқда'ning rasmi

Бунга сабаб сифатида футболчиларнинг мусобақа давомида ўз мамлакатидаги вазиятга нисбатан билдирган норозилик намойишлари кўрсатилмоқда. Хусусан, Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан қизлар давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортишган бўлса, Австралия билан баҳсда ҳарбийча салом бериш орқали ўз норозиликларини изҳор этишган эди.

Эрон давлат телевидениеси ушбу ҳаракатларни кескин қоралаб, футболчиларни "уруш хоинлари" деб атади ва уларга нисбатан қатъий жазо чораларини кўришни талаб қилмоқда. Маҳаллий қонунчиликка кўра, бундай айбловлар тасдиқланса, спортчи қизлар ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги халқаро ҳамжамиятда, хусусан ФИФПРО ташкилотида катта хавотир уйғотди.

Гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда мағлубиятга учраган Эрон терма жамоаси турнирни муддатидан аввал тарк этган эди. Ҳозирда футболчиларнинг хавфсизлиги ва уларнинг келгуси тақдири бутун дунё спорт жамоатчилиги диққат марказида турибди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва халқаро ташкилотлар вазиятни яқиндан кузатмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон янги олий раҳбарини танлади'ning rasmi

    Дунё 08.03.2026 22:12

    Эрон янги олий раҳбарини танлади

    Мўжтаба Хоминаий отасининг ўрнини эгаллади.

    'Эрон билан можаро кучаймоқда: АҚШ аскари ҳалок бўлди, Теҳрон бомбалар тутуни билан тўлиб кетди'ning rasmi

    Дунё 08.03.2026 21:42

    Эрон билан можаро кучаймоқда: АҚШ аскари ҳалок бўлди, Теҳрон бомбалар тутуни билан тўлиб кетди

    Сўнгги ҳужумлар Эрон ва Форс кўрфази давлатларида муҳим иншоотларга зарар етказди.

    'Эпштейн ёш аёлларни назорат қилиш учун шифокорлардан фойдаланган — NYT'ning rasmi

    Дунё 08.03.2026 21:39

    Эпштейн ёш аёлларни назорат қилиш учун шифокорлардан фойдаланган — NYT

    Унинг ўзи ва атрофидаги ёш аёллар учун ёллаган айрим шифокорлар тиббий ахлоқ қоидаларини бузган.

    'БАА биринчи марта Эронга зарба бергани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 08.03.2026 16:54

    БАА биринчи марта Эронга зарба бергани айтилмоқда

    Исроилнинг Ynet нашри маълумотларига кўра, зарба Эрондаги денгиз сувини чучуклаштириш объектига берилган. Таъкидлаш жоизки, БАА бу маълумотни тасдиқламаган.

    '“Урушни сиз бошладингиз, биз якунлаймиз”'ning rasmi

    Дунё 08.03.2026 12:17

    “Урушни сиз бошладингиз, биз якунлаймиз”

    Эрон парламенти раиси Трампга мурожаат йўллади.

    'Ҳормўз бўғозининг ёпилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?'ning rasmi

    Дунё 08.03.2026 09:44

    Ҳормўз бўғозининг ёпилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

    Ҳормуз бўғози Форс кўрфазидан Ҳинд океанига олиб борадиган ягона денгиз йўли ҳисобланади.