АсосийДунё

БАА Эрон активларини музлатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Бунга Эроннинг ракета ва дрон ҳужумлари сабаб бўлган.

'БАА Эрон активларини музлатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

БАА расмийлари ракета ва дрон ҳужумларига жавобан Эроннинг мамлакат ҳудудидаги активларини музлатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида оғоҳлантирди. Бу ҳақда zamon.uz ёзмоқда.

 

Маълумотларга кўра, Амирликлар расмийлари Теҳронни махфий тарзда эҳтимолий молиявий чоралар ҳақида огоҳлантирган. Улар орасида қобиқ компаниялар ҳисобларини музлатиш ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларини кенг кўламли текшириш каби чоралар муҳокама қилинмоқда.

 

Потенциал санкцияларнинг асосий нишонларидан бири Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси (IRGC) билан боғлиқ молиявий тузилмалар бўлиши мумкин. Бундай чоралар Эроннинг ҳарбий дастурларини молиялаштириш билан боғлиқ каналларга жиддий зарба бериши эҳтимоли бор.

 

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу чекловлар амалга оширилса, Эроннинг хорижий валюта ва глобал савдо тизимларига кириш имкониятлари кескин чекланиши мумкин. Чунки БАА узоқ йиллар давомида Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда муҳим молиявий марказ сифатида хизмат қилиб келган.

 

Хусусан, Теҳрон глобал бозорларда нефть сотишдан тушган маблағларни Амирликлар инфратузилмаси орқали тақсимлаб келгани, шунингдек маҳаллий валюта айирбошлаш шахобчалари орқали расмий банк тизимларидан ташқари молиявий операциялар амалга оширгани қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп ва Путин телефонда мулоқот қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:07

    Трамп ва Путин телефонда мулоқот қилди

    Мулоқот бир ярим соатдан ортиқ давом этган.

    'Эрон АҚШга “қулаш ҳолатида” эканини маълум қилди — Трамп'ning rasmi

    Дунё 29.04.2026 08:33

    Эрон АҚШга “қулаш ҳолатида” эканини маълум қилди — Трамп

    АҚШ президенти Теҳрон Ҳормуз бўғози бўйича мурожаат қилганини маълум қилди.

    'Эрондаги уруш шароитида ҳокимият Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўлига ўтгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 29.04.2026 08:10

    Эрондаги уруш шароитида ҳокимият Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўлига ўтгани айтилмоқда

    Али Хоманаийнинг урушнинг биринчи кунида ўлдирилиши ортидан Эронда ҳокимият тизими тубдан ўзгаргани айтилмоқда.

    'АҚШда паспорт муқовасига Дональд Трамп портрети туширилади'ning rasmi

    Дунё 29.04.2026 06:37

    АҚШда паспорт муқовасига Дональд Трамп портрети туширилади

    Мустақилликнинг 250 йиллиги муносабати билан янги дизайн жорий этилади.

    'Қозоғистонда шоқол одамларга ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 29.04.2026 04:45

    Қозоғистонда шоқол одамларга ҳужум қилди

    Туркистон вилоятида йиртқич қишлоққа кириб, бир неча кишини жароҳатлади.

    'Эрон: Ҳормуз бўғози фақат хавфсиз шароитда очилади'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 17:22

    Эрон: Ҳормуз бўғози фақат хавфсиз шароитда очилади

    Эрон томони таъкидлашича, минтақадаги ҳар қандай беқарорлик ёки ҳарбий хатарлар сақланиб қолса, бўғоз орқали эркин ҳаракатланиш чекланиши мумкин.