АсосийЖамият

Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”

Эрон ТИВ раҳбари мамлакат бошқарув тизими алоҳида шахсларга боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

'Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”'ning rasmi

Аббос Ароқчи АҚШда айрим доираларда Эрон олий раҳбарига суиқасд эҳтимоли ҳақида айтилаётган фикрларга муносабат билдириб, агар шундай ҳолат юз берса ҳам, мамлакат тизими ишлашда давом этишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, агар янги раҳбар сайланиши зарур бўлса, бу белгиланган тартиблар асосида амалга оширилади ва тизим издан чиқмайди. Шунингдек, у Эрон бошқарув тизими алоҳида шахсларга эмас, балки институтлар ва халқ қўлловига таянишини қўшимча қилди.

Вазир ҳатто уруш шароитида ҳам тизим фаолияти тўхтамаганини таъкидлаб, ҳар қандай фавқулодда вазиятда ҳам мамлакат бошқаруви давом этишига ишонч билдирди.

    Бошқа янгиликлар