АсосийЖамият

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иссиқхоналар босқичма-босқич Сурхондарёга кўчирилади

Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилади.

'Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иссиқхоналар босқичма-босқич Сурхондарёга кўчирилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 9 апрель куни қабул қилинган қарорига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иссиқхона хўжаликлари иқлим шароити қулай бўлган Сурхондарё вилоятига кўчирилади ҳамда улар молиявий қўллаб-қувватлаш ва замонавий инфратузилма билан таъминланади.

Шунингдек, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилади, кўмир ва мазут ёқиладиган янги иссиқхоналар қурилишига рухсат берилмайди. Солиқ ставкалари эса юқори коэффициентларда ҳисобланади.

Бўшаган ер майдонларида интенсив боғдорчилик, узумчилик, кўчатчилик ёки “яшил боғлар” барпо этишга рухсат берилади. Давлат мулкидаги иссиқхоналарда эса капитал қурилиш ишлари тақиқланади.

2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгиўл, Зангиота ва Тошкент туманларида кўмир, мазут ва бошқа зарарли ёқилғилардан фойдаланадиган янги иссиқхоналарни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилмайди. 2026 йил 1 августдан эса бу ҳудудларда иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилади.

Шунингдек, сув ресурслари учун тўловлар саноат корхоналари учун белгиланган тарифнинг 5 баравари миқдорида ҳисобланади. Ер солиғи ва мол-мулк солиғи эса амалдаги базавий ставкаларга нисбатан 10 бараваргача оширилган тарзда қўлланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда “Амир Темур сиймоси саҳнада” театр фестивали старт олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:34

    Самарқандда “Амир Темур сиймоси саҳнада” театр фестивали старт олди

    Ушбу нуфузли санъат байрами Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2026-йил 5-февралдаги “Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ–46-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.

    'Бухородаги саммит якунланди'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 19:20

    Бухородаги саммит якунланди

    Ҳўш, нималар маълум?

    'Санъаткорлар хизматидан солиқ олиш тизими ўзгариши мумкин'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 19:17

    Санъаткорлар хизматидан солиқ олиш тизими ўзгариши мумкин

    Адлия вазирлиги ишлаб чиққан концерт-томоша фаолиятини солиққа тортишни соддалаштиришга оид Президент қарори лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси якунланди.

    '27 ёшли футболчи Хушнудбек Авилов вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 13:57

    27 ёшли футболчи Хушнудбек Авилов вафот этгани айтилмоқда

    Ўзбек футболида бир қатор клубларда тўп сурган Хушнудбек Авиловнинг вафоти сабаблари ҳозирча очиқланмаган.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этиллди'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 12:54

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этиллди

    Темурийлар даврида хаттотлик санъати юксак тараққиёт чўққисига кўтарилиб, маданий юксалиш рамзига айланган.

    'Мирзиёев ва Тоқаев Бухорода музокара ўтказди'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 11:13

    Мирзиёев ва Тоқаев Бухорода музокара ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бухоро шаҳрида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.