The Chosun Daily хабарига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўзининг 13 ёшли қизи Ким Жу Эга мамлакат ядровий кучлари устидан назорат вазифасини топширган.
Разведка маълумотларига кўра, Ким Жу Э «ракета дастури бош директори» лавозимини эгаллаган ва партия қурултойида шу мақомда иштирок этган. Шунингдек, у генераллардан ҳисобот қабул қилиб, уларга топшириқлар бераётгани айтилмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Ким Жу Э отаси билан бирга мунтазам равишда ракета синовларида қатнашмоқда. Жанубий Корея махсус хизматлари уни Ким Чен Иннинг эҳтимолий вориси сифатида тайёрланаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.






