АсосийЖамият

Россияда болани қутқарган ҳамюртимизга Ўзбекистонга қайтиш учун чипта ҳам берилди

У болани қутқариш учун ўзини хавф остига қўйган ва оғир жароҳат олган.

'Россияда болани қутқарган ҳамюртимизга Ўзбекистонга қайтиш учун чипта ҳам берилди'ning rasmi

Санкт-Петербургда фаррош бўлиб ишлаётган Ўзбекистон фуқароси Хайрулло Ибадуллаев еттинчи қаватдан қулаган болани ушлаб қолиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди.

Ҳодиса 22 февраль куни содир бўлган. Етти ёшли бола дераза токчасига чиқиб, пастга қулаб тушган. Шу пайт ҳовлида бўлган эркак югуриб бориб, болани ушлаб қолган ва ўз танаси билан зарбани юмшатган. Оқибатда бола ва уни қутқарган эркак шифохонага ётқизилган.

Ушбу воқеадан сўнг, Шавкат Мирзиёев Хайрулло Ибадуллаевни “Жасорат” медали билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шунингдек, унга Россия томонидан ҳам бир миллион рубль миқдорида пул мукофоти берилиши маълум қилинди.

Қаҳрамон эса ўзини қаҳрамон деб ҳисобламаслигини, у учун энг муҳими боланинг омон қолгани эканини айтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Олмаотадан 40 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:14

    Олмаотадан 40 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

    Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида миграция қонунчилигини бузган 40 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди.

    'Бухорода тўй кортежи ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:00

    Бухорода тўй кортежи ЙТҲга учради

    Аниқланишича, кортеж таркибидаги Cobalt ва Malibu ҳайдовчилари йўл талашган.

    '9 та вилоятда чанг-тўзон кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:32

    9 та вилоятда чанг-тўзон кузатилади

    “Ўзгидромет” огоҳлантириш билан чиқди.

    'Банк мансабдори 30 минг доллар билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:44

    Банк мансабдори 30 минг доллар билан ушланди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Россияда яна рейд тадбири ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 24.02.2026 14:20

    Россияда яна рейд тадбири ўтказилди

    Рейд давомида 34 нафар Ўзбекистон фуқароси бир манзилда рўйхатдан ўтиб, амалда бошқа жойда яшагани аниқланди.

    'Ислом цивилизацияси маркази Рамазон ҳайити арафасида очилади'ning rasmi

    Жамият 24.02.2026 14:15

    Ислом цивилизацияси маркази Рамазон ҳайити арафасида очилади

    Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази 19–21 март кунлари омма учун расман очилади.