Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани, Хўжакон МФЙ ҳудудидаги зовурда номаълум шахс эшакни ёқиб юборган.
Оқибатда ёнғин келиб чиққан ва атрофдаги 37 туп юлғун ўсимлигига зарар етган. Бу ҳолат нафақат ҳайвонга нисбатан шафқатсизлик, балки атроф-муҳитга ҳам жиддий таҳдид сифатида баҳоланмоқда.
Айни пайтда ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиши кутилмоқда.
Мутахассислар фуқароларни ҳайвонлар ва табиатга нисбатан масъулиятли бўлишга чақирмоқда.
Бундай ҳолатларга гувоҳ бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар бериш тавсия этилмоқда.






