АсосийДунё

Эронда талабалар ҳукуматга қарши намойишга чиқди

Улар оятуллоҳ Али Хоминаий сиёсатидан норози.

'Эронда талабалар ҳукуматга қарши намойишга чиқди'ning rasmi

Эрон пойтахти Теҳрондаги бир нечта университет талабалари янги семестрнинг биринчи кунида кампуслар ҳудудида тўпланди. Бу ҳақда zamon.uz ёзмоқда. 

Талабалар мамлакатнинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаийга қарши. Баъзилари январ ойида ҳибсга олинган курсдошларини озод этишни талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Эрондаги ҳукуматга қарши оммавий намойишлар декабр охирида Теҳронда бошланганди. Дастлаб иқтисодий тусга эга бўлган намойиш, тез орада сиёсий характер касб этиб, бутун мамлакатга ёйилган. 

Эрон расмийлари намойишларни шафқатсизлик билан бостирди. Ҳукумат маълумотларига кўра, намойишларда 5000 киши ҳалок бўлган, бошқа манбаларда эса бу рақам 30 000 нафаргача етиши мумкинлиги айтилади.

    Бошқа янгиликлар